Месси терма жамоадаги фаолиятини якунлагани йўқ – журналист

Спорт

image

Аргентина терма жамоаси ва “Интер Майами” клуби ҳужумчиси Лионель Месси ҳозирча халқаро фаолиятини якунлаш ниятида эмас. Бу ҳақда X ижтимоий тармоғида 100 мингдан ортиқ обуначига эга журналист Фран Касаретто маълум қилди.

Журналистнинг аргентиналик футболчига яқин манбалардан олган маълумотига кўра, 39 ёшли Месси Аргентина миллий терма жамоаси сафида ўйнашни давом эттиришни режалаштирмоқда.

“Лионель Мессига яқин манбаларнинг маълум қилишича, у халқаро футболдаги фаолиятини якунлаш ниятида эмас. Месси 2028 йилги Америка Кубогидан сўнг, Аргентина терма жамоасидан кетиши кутилмоқда”, деб ёзди Касаретто ижтимоий тармоқда.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги Жаҳон чемпионатида Месси етакчилигидаги Аргентина терма жамоаси финалда Испанияга мағлуб бўлиб, мусобақани иккинчи ўринда якунлаган эди. Шундан сўнг, ОАВларда Месси терма жамоадаги фаолиятини якунлагани ҳақида хабарлар тарқалганди.
 


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг