Месси тарихдаги энг зўр футболчи – Хави 

Спорт

image

Испаниянинг "Барселона" клуби бош мураббийи Хави “кўк анорранглилар”нинг собиқ футболчиси Лионель Мессининг ПСЖ билан амалдаги шартномаси якунланмагунча, ортга қайтиши мумкин эмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда Хавининг сўзларига таяниб, журналист Елена Кондис хабар берди.

“Мессининг қайтиши мумкин эмас. Сабаби унинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси бор. Лео футбол тарихидаги энг яхши ўйинчи, аммо ҳозир унинг "Барса"га қайтиши ҳақида гапиришдан маъно йўқ. Келинг, келажакда нима бўлишини кутамиз. Жоан Лапорта аллақачон Мессининг "Барса"даги тарихи ҳали тугамаганига умид қилишини айтган”, деган "Барселона" бош мураббийи.

Қайд этиш жоизки, 42 ёшли мутахассис "Барса" президенти Лапортадан Леонинг ПСЖ билан шартномаси тугагач, Мессини Каталонияга қайтаришни сўрагани маълум бўлган. Қолаверса, Хавининг ўзи Лионель Месси билан доимий алоқада бўлиб турибди. Аммо Мессининг ПСЖ билан келишуви яна бир мавсум амал қилади. Агарда 35 ёшли футболчи Париж клуби билан шартномасини узайтирмаса, "Барса"га қайтиш вариантини кўриб чиқиши мумкин. Лекин жорий трансфер ойнасида катта эҳтимол Месси йўналишни Каталония томон ўзгартирмайди.

Маълумот учун, Хави "Барселона"ни 2021 йилнинг 6 ноябридан бери бошқариб келмоқда. Унинг бошчилигидаги “кўк анорранглилар” Испания чемпионатининг ортда қолган мавсумида иккинчи поғонани банд этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Лионель Месси Хави "Барселона" Жоан Лапорта

Баҳолаганлар

25

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг