Месси сўнгги қарорга келди. “Ал-Ҳилол”?
Спорт
−
07 Июнь 2023
21392Расман ПСЖдан кетган aргентиналик ҳужумчи Лионель Месси АҚШнинг “Интер Майами” клубини танлагани айтилмоқда. Бу ҳақда журналист Эрлан Кастильо ўз Twitter саҳифасида маълум қилди.
“Месси “Интер Маямини” танлади. Бошқа вариант йўқ ва бу унинг манзили”, дейди Кастильо.
Бунга қадар Мессига Саудиянинг “Ал-Ҳилол” жамоаси катта қизиқиш билдираётганди. Улар таклиф қилаётган шартномада ҳужумчи учун йилига 600 миллион евро маош ваъда қилинганди.
Маълумот учун, якунланган мавсумда у барча мусобақаларда умумий 41 та ўйинда қатнашиб, 21 та гол урди ва 20 та голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистони делегацияси аргентиналик ҳужумчи билан шартнома имзолашни якунлаш учун Парижга етиб келгани ва сўнгги 48 соат ичида уни ҳал қилиши мумкинлиги хабар қилинганди.
Муҳсинжон Умурзоқов