Месси мураббийлик қилмайди
Спорт
−
01 Ноябрь
1587“Интер Майами”нинг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси фаолиятини якунлаганидан сўнг мураббийлик қилиш ниятида эмас. Бу ҳақда у 433 нашрига берган интервьюсида айтди.
“Фаолиятимни якунлаганимдан кейин нима қилишни хоҳлаётганимни билмайман. Мен мураббий бўлишни хоҳламайман, лекин ҳали ҳаммаси аниқ эмас. Мен бугунги кун билан яшашни яхши кўрадиганларданман, шунинг учун энди фақат ўйинлар, машғулотлар ва майдонда ўзимни кўрсатиш ҳақида ўйлаяпман”, дейди Месси.
Маълумот учун, Месси 2023 йилдан бери Майамининг “Интер” клубида тўп суради. Футболчининг клуб билан шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган. Бунгача форвард ПСЖ ва “Барселона”да тўп сурган.