Месси МЛС юлдузлари ўйинини ўтказиб юборади

Спорт

image

Саккиз карра “Олтин тўп” соҳиби, “Интер Майами”нинг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси жароҳати туфайли МЛС юлдузлари ўйинида иштирок этмайди. Бу ҳақда лига ўз баёнотида маълум қилди.

МЛС ва Мексика лигасининг энг яхши футболчилари ўртасидаги учрашув 26 июль куни Колумбусда бўлиб ўтади. Месси Колумбия терма жамоаси билан Америка кубоги финал учрашувида оёғидан олган жароҳати туфайли жамоасининг иккита ўйинини ўтказиб юборади. “Интер Майами”нинг уругвайлик ҳужумчиси Луис Суарес ҳам юлдузлар ўйинида майдонга туша олмайди.

Месси 37 ёшда ва 2023 йилнинг ёзидан буён “Интер Майами”да ўйнамоқда. 2003 йилдан 2021 йилгача ҳужумчи “Барселона”да ўйнаган. Каталония клубида у 10 марта Испания чемпиони бўлган, 7 марта Испания Суперкубоги ва мамлакат кубогини қўлга киритган, 4 марта Европа Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан. “Барселона”дан кейин Месси ПСЖда ўйнади. Парижда Лео икки карра Франция чемпиони бўлди ва бир марта мамлакат Суперкубогини қўлга киритди. Аргентина терма жамоаси билан форвард 2022 йилги Жаҳон чемпионати ва 2021 ҳамда 2024 йилдаги Америка кубогида ғолиб бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Лионель Месси Интер Майами

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made