Месси коронавирусдан тузалди ва мухлисларга мурожаат қилди (фото)

Спорт

image

Франциянинг “Пари Сен-Жермен” клуби ҳужумчиси Лионель Месси ижтимоий тармоқларда мухлисларига мурожаат қилиб, коронавирусдан тузалгани ҳақида гапирди.

“Ҳайрли кун! Маълумки, менга аввалроқ коронавирус ташхиси қўйилган эди ва мен олган барча хабарлар учун сизга раҳмат айтмоқчиман. Ҳақиқатан ҳам тикланишим ўйлаганимдан кўра кўпроқ вақт талаб қилганини айтмоқчи эдим. Ҳозир мен деярли яхшиман ва майдонга қайтишни интиқлик билан кутяпман. Сўнгги пайтларда менинг мақсадим 100 фоиз тайёр бўлиш эди. Бу йил бизни жуда қизиқарли ўйинлар кутмоқда ва умид қиламанки, тез орада кўришамиз”, дейди Месси.

Эслатиб ўтамиз, Месси жорий йилнинг 7 январь кунига қадар машғулотларга қайтиши ва 10 январь куни “Лион”га қарши Франция чемпионати ўйинида иштирок этиши маълум қилинган эди. Бироқ, унда коронавируснинг қайталаниши кузатилди.

Маълумот учун, “Реал” собиқ дарвозабони Ежи Дудек Лионель Мессининг “Эль-Класико”даги хатти-ҳаракатлари учун уни танқид қилган эди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Месси Коронавирус Пари Сен-Жермен

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг