Месси “Интер Майами”нинг навбатдаги ўйинида асосий таркибдан жой оладими?
Спорт
−
25 Июль 2023
2567Аргентиналик футболчи Лионель Месси биринчи марта “Интер Майами” клуби сафида асосий таркибда майдонга тушиши мумкин.
26 июль куни Флорида жамоаси Лига кубогида “Атланта”га қарши ўйнайди. Ўйин Тошкент вақти билан соат эрталабки 04:30 да бошланади.
“Интер” бош мураббийи Херардо Мартинонинг айтишича, аргентиналик футболчи ва клубнинг яна бир янги футболчиси Серхио Бускетс ҳам ўйинни асосий таркибда бошлаши эҳтимоли катта.
“Агар улар кўпроқ майдонда бўлишса, бу жамоанинг ҳолатига ижобий таъсир қилиши мумкин. Шунинг учун катта эҳтимол билан Месси ва Бускетс учрашувни асосий таркибда бошлайди. Ҳаммаси уларнинг ўзига боғлиқ”, дейди Мартино.
Эслатиб ўтамиз, 22 июлга ўтар кечаси Меси янги жамоасида дебют қилганди. Унинг Майами клубидаги дастлабки ўйинини кўриш учун стадионга кўпгина Америка юлдузлари келди.