Месси Бекхэмнинг жамоасига ўтиши мумкин

Спорт 7208
image

ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси ” клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда “Marca” гашри хабар берди.

Маълум қилинишича, аргентиналик футболчи Девид Бекхэфмга тегишли бўлган клуб билан 2023 йилда шартнома имзолаши мумкин. Аввалроқ 34 ёшли Месси Маямида кўчмас мулк сотиб олган эди.

Эслатиб ўтамиз, Месси 2021 йилнинг ёзида ПСЖ билан шартнома имзолаган. Чунки Ла лигадаги молиявий қийинчиликлар туфайли “Барселона” у билан шартномани узайтира олмади. Месси Париж клуби таркибида Франция чемпионатида 11 та ўйин ўтказган ва 1 та гол уриб, 4 та голли узатмани амалга оширган. Шунингдек, UEFA Чемпионлар лигасида рақиблар дарвозасини 5 марта ишғол қилган.

Маълумот учун, Лео 2021 йилнинг ноябрь ойида “Олтин тўп”ни қўлга киритди. Бу соврин аргентиналик футболчи учун фаолиятидаги еттинчиси бўлди.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 480
Рейтинг: 3
t
×