Месси “Барселона”га қачон қайтишини маълум қилди

Спорт

image

ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси қачонлардир Каталонияга қайтади. Бу ҳақда футболчининг ўзи “Sport.es” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Тўғриси, мен севимли жамоамда қолиш учун қўлимдан келганини қилдим, лекин ҳеч қачон текинга ўйнашимни сўрашмади. Мендан маошимни эллик фоизга қисқартиришни илтимос қилишди, буни ҳеч қандай муаммосиз қабул қилдим. Клубга кўпроқ ёрдам беришга тайёр эдим. Оилам Барселонада қолишни орзу қилади. ПСЖ билан шартномам қачон тугашини билмайман, аммо аниқ айтаманки, биз, албатта, Каталонияга қайтамиз ва у ерда яшаймиз. Оилам ҳам, мен ҳам шуни истаймиз”, дейди Месси.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 августида Каталония клуби Месси билан шартномани узайтирмаслигини эълон қилди. Бунга Испания Ла лигаси регламентида кўрсатилган молиявий тўсиқлар сабаб бўлди. 10 август куни эса Месси ПСЖ билан икки йиллик шартнома имзолади. Битим яна бир мавсумга узайтирилиши мумкин.

Маълумот учун, “Барселона” клуби президенти Жоан Лапорта “Эль классико” олдидан Мессининг кетиши воқеасини эслаган эди. Унинг таъкидлашича, Лео 2 йил аввал клубдан кетишини режалаштириб бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Лионель Месси ПСЖ Жоан Лапорта

Баҳолаганлар

304

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг