Месси 28 метрлик люкс яхта буюртма қилди

Sport

−

image

Аргентиналик футбол юлдузи, “Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Месси Sunreef Yachts компаниясига 28 метрлик люкс катамаран буюртма қилди. Бу ҳақда яхта ушбу ишлаб чиқарувчиси хабар қилди.

Оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, Sunreef ULTIMA 88 русумли катамараннинг тахминий нархи 10 миллион доллардан ошиши мумкин. Бироқ компания буюртманинг аниқ қийматини ошкор қилмаган.

Айни пайтда яхта Бирлашган Араб Амирликларининг Рас-ал-Хайма шаҳридаги верфда қурилмоқда. Қурилиш ишлари якунлангач, у Балеар оролларида жойлашган Мессига тегишли MIM Ocean флотига қўшилади.

Лойиҳага кўра, катамаранда жами бешта каюта – тўртта меҳмон хонаси ва кенг каюта бўлади. Шунингдек, дам олиш учун кенг юқори палуба ҳамда гидроцикл сақлашга мўлжалланган махсус гараж кўзда тутилган. Яхта ҳар бири 1000 от кучига эга бўлган иккита двигатель билан жиҳозланади.

Маълумот учун, Sunreef Yachts компаниясининг машҳур мижозлари орасида теннисчилар Карлос Алкарас ва Рафаэль Надаль, футболчи Роберт Левандовски ҳамда пойгачи Фернандо Алонсо ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Неймар ҳам 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан сўнг 23 миллион долларлик яхта сотиб олганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends