Меросхўр излаш керакмас – Путин яна президентликка номзод бўлмоқчи

Олам

image

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Конституцияга тегишли ўзгартириш киритилса, яна давлат раҳбари лавозимига номзод бўлиши мумкинлигини, аммо ҳали якуний қарор қабул қилмаганини маълум қилди

“Агар Конституцияда мумкин бўлса, номзод бўлиш эҳтимолини инкор қилмайман. Ўшанда маълум бўлади", деган у “Россия 1” телеканалида намойиш қилинган “Россия. Кремль. Путин” ҳужжатли фильмида.

Путин ўзи учун ҳали аниқ қарорга келмаганини қўшимча қилди.

РФ Президенти унга қайта сайланиш имконини берувчи ўзгартириш Конституцияга киритилмаса, 1-2 йилдан кейин нормал иш тартиби издан чиқиб, ҳамма меросхўр излашга тушишини таъкидлаб ўтди.

“Меросхўр излаш эмас, ишлаш керак”, деди у.

Путин амалдаги ҳукмрон доира Конституцияга ўзгартириш киритиб, мутлақо тўғри иш қилаётганига урғу берди.

Эслатиб ўтамиз, Конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича умумроссия овоз бериши 1 июль куни ўтказилади. Аммо амалда овоз бериш 25 июндан 1 июлгача давом этади. Дастлабки 6 кунда Москва ва Нижегород вилоятида электрон овоз бериш ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Владимир Путин сайлов

Баҳолаганлар

285

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг