Мени иккинчи муддатга сайланишимга Хитой тўсқинлик қилмоқда – Трамп
Олам
−
30 Апрель 2020
8803АҚШ Президенти Дональд Трампнинг фикрича, Хитой янги пандемияни унинг иккинчи муддатга сайланишига йўл қўймаслик учун бошлаган. Бу ҳақда бугун, 30 апрель куни “Reuters” агентлиги хабар қилди.
“Хитой мен бу сайловда ютқазишим учун ҳамма нарсани қилишга тайёр. Улар доимий равишда ўзларини айбсиздек тутади“, дейди Трамп.
Шу билан бирга, Трамп Хитойни коронавирус пандемиясининг барча ҳолатлари ошкор қилинмаса, ёмон оқибатларга олиб келиши билан қўрқитди. Трамп бир неча кун олдин Хитойдан олган қарзларини қайтармаслик билан таҳдид ҳам қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Трамп Хитойни коронавирус хавфини эрта олдини олмаганликда ва маълумотларни яшираётганликда айбламоқда. Шунингдек, Трамп Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини Хитойга бу ишда кўмаклашганида ва пандемия хавфидан эрта огоҳлантирмаганликда айблаб уни молиялаштиришни тўхтатди.
Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирус билан боғлиқ 1 064 572 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 147 411 нафари соғайган, 61 669 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 855 492 кишини ташкил қилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь