Мен ЕОИИга қўшилиш тарафдориман – Илҳом Неъматов
Жамият
−
26 Декабрь 2019
6559Ўзбекистонга ЕОИИга кириш фойдалироқ бўлган бўларди, ҳозир бу масала фаол муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда РИА Новостига Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов маълум қилган.
“Ҳозир бу масала жуда синчковлик билан ўрганилмоқда. Ўрганишлар кейин тарозига солиб кўрилади ва, табиий, қарор қабул қилинади”, дейди Илҳом Неъматов.
“Ўзбекистоннинг иқтисодиёти, саноати, қишлоқ хўжалиги ўсмоқда. Экспорт ҳажми ошмоқда. Бизга бозор, майдон керак. Бу майдон қаерда? Бу майдон Қозоғистон, Россия, Қирғизистонда ва улар ЕОИИ аъозларидир. Шунинг учун тўғрисини айтаман – мен иштирок этиш тарафдориман. Фақатгина иқтисодий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда... Яна бир аҳамиятга эга бўлган омил – демография. Аҳоли ўсмоқда, йилига 700 минг кишига кўпаймоқда. Табиий, биз 700 мингни пропорционал иш билан таъминлай олмаймиз. Бу нимага олиб келади? Миграцияга. Халқимиз қаерга миграция қилади? Россияга, Қозоғистонга. Ушбу омил ҳам Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан яқин алоқаларни сақлашини белгилайди. У ерда аъзолар (мамлакатлар) учун, мигрантлар учун бошқа шароитлар бор. Шу боис мен ушбу шароитлардан келиб чиққан ҳолда қарор қабул қилишимиз лозим деб ҳисоблайман”, деб қайд этди у.
Неъматовнинг тахминларига кўра, бу борадаги музокаралар яқин кунларда якунланиши мумкин.
“Ҳозир, фикримча, (масала) тезлаштирилмоқда. Яқинда, декабрь бошида Силуанов жамоаси Самарқандда бўлган эди. Демак, музокаралар олиб борилмоқда. Эҳтимол, тез орада якунланади. Ўйлайманки, яқин кунларда якунлашади”, дейди Неъматов.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 декабрь куни оссия Федерацияси Ҳукумат раиси ўринбосари – Молия вазири Антон Силуанов Самарқандга келиб, Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Жамшид Қўчқоров билан музокара ўтказган эди.
LiveБарчаси