Ўзбекистоннинг ЕОИИга қўшилиши бугун Самарқандда ўтадиган учрашувга боғлиқ
Жамият
−
03 Декабрь 2019
7414Икки-уч ойдирки, Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилиши кун тартибига чиққан.
Ўзбекистоннинг келаси йил ушбу ташкилотга аъзо бўлиши бугун, 3 декабрь куни олинадиган қарорларга боғлиқ. QALAMPIR.UZ’га оид маълумотларга кўра, Россия Федерацияси Ҳукумат раиси ўринбосари – Молия вазири Антон Силуанов шу мақсадда Ўзбекистонга келяпти. У эртага Самарқандда меҳмон бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Молия вазири Жамшид Қўчқоров билан учрашиб, музокаралар ўтказади.
Музокараларда, шунингдек Ўзбекистон тарафидан кимлар қатнашиши, унинг асосий шартлари нималардан иборат бўлиши ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, сал аввал AҚШ савдо котиби Уилбур Росс Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилишини изоҳларкан, бу мамлакатнинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини мураккаблаштириши мумкинлигини айтган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь