Мен ўз халқимга душман эмасман – Лукашенко

Олам 4874
image

Беларусь Президенти Александр Лукашенко унинг Президентлиги масаласи фақатгина сайловларда ҳал қилиниши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда "БелТА" хабар берган. 

"Мен мамлакатда тинчлик бўлишини хоҳлайман. Менимча, сизга ҳам шу нарса керак. Агар сизга амалдаги Президент ёқмаса, унда фақат сайловлар бу масалага ечим бўлиши мумкин. Фақат сайловлар. Кимгадир ёқмаса ҳам, мен шундай дейман", деган давлат раҳбари Минскдаги "Горизонт" заводига ташрифи чоғида. 

Шунингдек, Лукашенко 2021 йилни “Миллий бирлик йили” деб эълон қилиши сабабини ҳам тушунтирган. 

"Мен буни кимгадир ниманидир исботлаш учун қилмаганимни тасдиқламоқчиман. Менимча, бу орқали одамлар менинг ўз халқимга душман эмаслигимни тушунишади", деган Лукашенко. 

Лукашенко Беларусь халқини қонунни бузмасликка ва ишлаб чиқаришни ривожлантириб, ҳар кимни ўзи эмас, аввало фарзандлари ҳақида ўйлашга чақирган. 

Ҳукуматнинг мухолифлари ҳақида эса Лукашенко "улар озчилик бўлса ҳам, қанчалик ачинарли бўлмасин, улар менинг халқим", деган.

Маълумот ўрнида, Беларусда кетма-кет бешинчи ой норозилик намойишлари давом этмоқда. Улар Республика Марказий сайлов комиссияси Александр Лукашенкони 2020 йил 9 август куни бўлиб ўтган президентлик сайловларида ғолиб деб эълон қилганидан кейин бошланган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 177
Рейтинг: 3
t
×