Мен учун Усикнинг зарбалар сериясини бузиш муҳимроқ – Жошуа
Спорт
−
25 Август 2021
3145WBA, WBO, IBF ва IBO йўналишлари чемпиони, британиялик Энтони Жошуа украиналик Oлександр Усикка қарши жанг ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Беллашув жорий йилнинг 25 сентябрь куни Лондондаги “Тоттенхэм” стадионида ўтказилади.
“25 сентябрь бокс аҳли ва мухлислар учун эсда қоларли кун бўлади. Мен ҳали ҳам бокс соҳасида содир бўлаётган воқеалардан ҳайратдаман. Усикни мағлуб этишини истайман. У жуда кучли рақиб. Ҳозирда 15 раунд давомида спарринг жангларини ўтказяпман. Мен учун Усикни битта зарбада йиқитиш эмас, унинг зарбалар сериясини бузиш муҳимроқ”, дейди Жошуа.
Энтони Жошуа ҳам 2013 йилдан буён проф боксда фаолият юритади. Унинг ҳисобида 25 жангдан сўнг 24 ғалаба мавжуд (22 нокаут). Битта беллашувда нокаут эвазига мағлуб бўлган. У сўнгги бор 2020 йилнинг 12 декабрь куни болгариялик Кубрат Пулевни нокаутга учратган.
Олександр Усик ҳам 2013 йилдан буён профессионал боксда иштирок этиб келади. Усик биринчи оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионлигини қўлга киритгач, барча камарларидан воз кечиб, супероғир вазн тоифасига ўтди. Сўнгги жангини 2020 йилнинг октябрь ойида ўтказиб, британиялик Дерек Чисорани очколар эвазига мағлубиятга учратган эди. Александр фаолияти давоми 18 та баҳснинг барчасида ғалабага эришган (шундан 13 нокаут).
Маълумот ўрнида, 2012 йилги Лондон Олимпиадасида Oлександр Усик оғир, Энтони Жошуа эса супероғир вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган.
LiveБарчаси