Мен учун терма жамоа ҳар доим биринчи ўринда туради – Кападзе
Спорт
−
14:56
1550Ўзбекистон миллий терма жамоаси устози Тимур Кападзе Қатардаги йиғин доирасида интервью берди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, Кападзе терма жамоадаги йиғинга етиб боргани, Катанецнинг кутилмаганда ишдан кетгани ва раҳбарият томонидан қўйилган вазифаларга тўхталиб ўтди.
“Албатта, Катанецга соғлик тилаймиз. Унинг жамоани охиригача олиб бориши тарафдори эдик. Кеча номзодимни мураббий сифатида раҳбарият тасдиқлади. Миллий терма жамоа менга нотаниш эмас. Бу жамоа либосида бир қанча ўйинларни ўтказганман, мураббийлар штабида ҳам фаолият олиб борганман. Терма жамоа мен учун ҳар доим биринчи ўринда турган. Бизга вазифа берилди ва биз буни бажаришимиз керак. Йиғиннинг биринчи куниданоқ жамоага киришиб кета олдим. Янги футболчиларни кўздан кечириш имконига эга бўлдик”, дейди Кападзе.
Шунингдек, мураббий миллий терма жамоанинг навбатдаги кутиб турган ўйинлари ҳақида тўхталиб ўтди.
“Буёғига бизни қийин учрашувлар кутиб турибди. Айниқса, март ойида бўлиб ўтадиган ўйинлар. Асосийси футболчилар ушбу ўйинларга, ташкил этиладиган йиғинларга соғ-омон етиб келсин. Олдимизга Жаҳон чемпионатига чиқишдек юксак вазифа қўйилди ва биз буни қўлимиздан келганча адо қилишга ҳаракат қиламиз”, дейди Кападзе.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 22 январь куни Тимур Кападзе Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган эди.
LiveБарчаси