Мен абадий “Интер” мухлиси бўлиб қоламан — Ромелу Лукаку

Спорт 1504
image

Бугун, 15 август куни бельгиялик футболчи Ромелу Лукаку “Челси”га ўтиши муносабати билан “Интер” мухлисларига мактуб ёзиб қолдирди.

“Ҳурматли, “Интер” мухлислари, мени қабул қилганингиз учун раҳмат. Ўтган икки йил давомида оилам билан ўз уйимда яшагандек бўлдим. Мен “Интер”га ўтганимда, дарҳол ўзимни клубда яхши кўрсатишим кераклигини ҳис қилдим. Милан аэропортидаги учрашув эса ажойиб ҳикояга айланди.

Ишончингизни оқлаш учун ҳар бир машғулот ва учрашувда қўлимдан келганича харакат қилдим. Биринчи мавсум муваффаққиятсиз тарзда якунланди, лекин сиз менга олдинга бориш учун куч бердингиз. Жамоамиз кейинги мавсумда чемпионликни қўлга киритди.

Умид қиламанки, нима учун “Челси”га ўтганимни тушундингиз. Бу мен орзу қилган таклиф ва энг катта имкониятдир.

Аммо иккиланманг, мен абадий “Интер” мухлиси бўлиб қоламан, чунки сизнинг қўллаб-қувватлашингизсиз ҳозирги даражага чиқмаган бўлардим”, дея ёзган Лукаку.

Маълумот учун, Ромелу Лукаку “Манчестер Юнайтед”дан “Интер”га 74 миллион фунт стерлинг эвазига трансфер қилинган ва 74 учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 47 та гол урган. “Нерадзуррилар” билан биргаликда 2020-21 йилги мавсумда Италия чемпионлигини  қўлга киритди.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 21
Рейтинг: 3.1
t
×