Меланиянинг Оқ уйдаги сўнгги йили: Биринчи хоним қароргоҳни Рождествога тайёрлади
Олам
−
02 Декабрь 2020
8922АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трампнинг рафиқаси Мелания Трамп Рождество байрами учун Оқ уйни "Америка гўзал" шиори остида безатди.
Бу йилги анъанавий услубдаги байрамона декорация биринчи хонимнинг аввалги дизайнлари билан таққослаганда, “чиройли” ва “ҳайратланарли даражада нормал” деб номланган. Бу ҳақда "The Guardian" ёзган.
2020 йил учун қўлда ишланган қизил ва олтин рангдаги безаклари бўлган “жуда нормал” арча танланган.
132 хонали Оқ уйни безатиш ишлари учун 125 нафар кўнгилли жалб этилган. Безатиш ишларида 62 та дарахт, 106 та гулчамбар, 366 метрдан зиёд гул маржонлари, 3,2 мингдан ортиқ порлаб турадиган иплар ва 17 мингта бантдан фойдаланилган.
Меланиянинг сўзларига кўра, у бу йилги мавзуни танлашда америкали кларнинг фикрини инобатга олган.
Маълумот ўрнида, олдинги йилларда мамлакат аҳолиси Рождество дизайнидан норози бўлишган. Улар қип-қизил арча дарахтларини масхара қилиб, уларни машина ювишда ишлатиладиган чўткалар билан таққослашган. Америкаликлар оқ арчаларни ҳам ёқтиришмаганди.
Ҳар йили АҚШ Президенти рафиқаларининг Оқ уйни Рождествога безатиши алоҳида воқелик сифатида қабул қилиб келинади. Ўтган йили Мелания Трамп Оқ уйни ҳақиқатан оқликка буркаганди. Ундан олдинги йилда эса безаклардан тортиб, арчалар ҳам қизил тус олганди.
Аввалроқ, мамлакат биринчи хоними турмуш ўртоғи даврида Оқ уйда ўтказадиган сўнгги Рождествоси учун келтирилган арчаларни қабул қилиб олгани ҳақида хабар бергандик.