Оқ уйдаги сўнгги Рождество: Мелания байрам арчаларини қабул қилиб олди

Олам 7963

АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трампнинг рафиқаси – мамлакат биринчи хоними турмуш ўртоғи даврида Оқ уйда ўтказадиган сўнгги Рождествоси учун келитирилган арчаларни қабул қилиб олди. 

Яқинлашиб келаётган Рождество таътилларида Оқ уйни безатадиган арча Америка Президенти қароргоҳига етказилди, деб ёзмоқда маҳаллий ОАВ.  

Анъанага кўра, баландлиги 5-6 метрга етадиган арчани Оқ Уйга қўнғироқлар билан от аравачада  олиб келинган. Оқ уйга кираверишда АҚШнинг биринчи хоними Мелания Трамп анъанавий тарзда Ғарбий Виржиниядан пойтахтга етиб келган арча билан танишган ва уни ўрнатишга розилик берган. Маросим пайтида Денгиз Корпуси ҳарбий оркестри Рождествога оид машҳур асарларни ижро этган. Бу йил арча Оқ уйнинг Мовий хонасини безатади. 

Оқ уйда Рождество арчасини ўрнатиш анъанаси 1889 йилда, АҚШнинг 23-президенти Бенжамин Гаррисон биринчи марта Сариқ хонага байрам арчасини ўрнатган пайтдан бошланган. 1912 йилдан бери АҚШнинг 27-президенти Уильям Тафт маъмурияти давридан арча Мовий хонани безатиб келмоқда. 

Капитолий тепалигидаги Рождество дарахти

Шунингдек, Конгресснинг Ғарбий майсазорига Рождество дарахти – 18 метрли кўк арча ўрнатилди. Арча, ўтган йилгидек, Нью-Мексико штатидан келтирилган. Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси (Калифорния штатидан демократ) анъанавий тарзда келгуси ҳафтадаги маросимда арча чироқларини ёқади. Капитолий тепалигидаги Рождество арчаси "халқ", Оқ уйда ўрнатилган арча эса "миллий" деб ҳисобланади. 

Конгресс ташқарисидаги Рождество арчасинининг чироқларини ёқиш анъанасига 1964 йилда Вакиллар Палатасининг Спикери Жон Маккормак томонидан асос солинган.

Маълумот ўрнида, ҳар йили АҚШ Президенти рафиқаларининг Оқ уйни Рождествога безатиши алоҳида воқелик сифатида қабул қилиб келинади. Ўтган йили Мелания Трамп Оқ уйни ҳақиқатан оқликка буркаганди. Ундан олдинги йилда эса безаклардан тортиб, арчалар ҳам қизил тус олганди.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 120
Рейтинг: 3
t
×