Мексикадан 8 минг йиллик фламинго тухуми топилди
Бу қизиқ
−
05 Август 2023
7725Мексика миллий антропология ва тарих институти мутахассислари Мехико шаҳрининг Санта-Люсия муниципалитетидаги “Felipe Angeles” халқаро аэропорт қурилиш майдонида 8-12 минг йиллик тошга айланган фламинго тухумини топди. Бу ҳақда ТАCC хабар берди.
“Миллий антропология ва тарих институти (INAH) “Felipe Angeles” халқаро аэропорти қурилиши чоғида топилган, ёши 8-12 минг йил орасида бўлган фламинго қазилма тухумини ўрганиш натижаларини эълон қилди”, дейилади институт баёнотида.
Тухумнинг шакли чўзинчоқ, доғсиз бўлиб, узунлиги қарийб 10 сантиметрни, максимал кенглиги эса 5,5 сантиметрни ташкил қилади.Тухум гил тупроқ қатламида 31 см чуқурликдан топилган.
Олимларнинг фикрига кўра, фламинголарнинг замонавий турлари Жанубий Америка, Кариб денгизи ва Юкатан ярим оролида тарқалган ва АҚШда Флорида штатида ва Мексика кўрфазининг шимолий қирғоғида жойлашган.
“Санта-Люсияда тухумнинг топилиши фламинголар Марказий Мексиканинг кўл ландшафтларининг бир қисми бўлганлигини ва бу кўллар, эҳтимол, музлик ва вулқон фаоллиги туфайли юзага келган ўзгаришларга дуч келганлигини тасдиқлайди”, дейди мутахассислар.