Мексикада оммавий қирғин уюштирилди
Олам
−
28 Февраль 2021
11983Мексиканинг Халиско штатидаги қуролли ҳужум натижасида 11 киши ҳалок бўлди ва икки киши жароҳатланди. Ҳозирда минтақавий прокуратура суриштирув бошлаган.
“Эмилиано Сапата кўчасининг четида ўқотар қуролдан жароҳатланиб, ҳалок бўлган 10 кишининг жасади топилди. Бундан ташқари, уйда ҳам жонсиз одам танаси бўлган. Катта эҳтимол билан вояга етмаган. Унинг танасида ҳам ўқотар қурол билан етказилган жароҳатлар бор”, дейилади Халиско штати прокуратураси хабарида.
Идора маълумотига кўра, яни икки киши – аёл ва бола ўқотар қуролдан жароҳат олган ва уларга тиббий ёрдам кўрсатилган. Штат прокуратураси оммавий қирғин бўйича текширув бошлаган.
ОАВ маълумотига кўра, учта машинадаги қуроллар одамлар йўл четида спиртли ичимлик ичган одамларга қарата ўқ узган, кейин воқеа жойидан қочиб кетган. Ҳодиса жойида куч тузилмаларининг операцияси ўтказиляпти.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь