Мексикада бир ҳафталик мэрнинг бошсиз жасади топилди

Олам

image

Мексикада Чильпансинго шаҳри мэри Алехандро Аркос ўлдирилди. Унинг бошсиз жасади Вильяс-дель-Робле тумани ҳудудидан топилган. Бу ҳақда маҳаллий “El Financiero” газетаси хабар берди.

Мексиканинг ғарбий қисмида жойлашган Герреро штатининг пойтахти Чильпансингода 1 ҳафта олдин лавозимига тайинланган мэр ўлдириб кетилди. 

"Ўлимидан бир неча соат олдин у довулдан зарар кўрган аҳоли пунктларига ташриф буюрган. Давлат прокуратураси унинг ўлими юзасидан жиноий иш очган", дейилади расмий хабарда.

3 октябрь куни шаҳар кенгашининг янги котиби ҳам Чильпансинго марказида отиб ўлдирилган эди. Статистик маълумотларга кўра, Мексикадаги жиноятларнинг 98 фоиздан ортиғини аниқлаб бўлмаяпти ёки жазосиз қолмоқда. Биргина 2022 йилнинг ўзида мамлакатда 30,9 мингдан ортиқ қасддан одам ўлдириш жинояти аниқланган.

Маълумот ўрнида, 2024 йилги сайловларда Алеxандро Аркос Герреро пойтахти мэри лавозимига PRI-PAN-PRD  иттифоқи билан курашган ва Морена номзоди Хорхе Салгадо Паррони мағлуб этган.

Эслатиб ўтамиз, май ойида Герреро штатидаги Коюка де Бенитес шаҳри мэри лавозимига ўнг марказчи “Куч ва Мексика учун юрак” альянсидан мухолифат номзоди Хосе Альфредо Кабрера Баррьиентос сайловчилар билан учрашувда отиб ўлдирилганди.

Муҳаммад Ҳодиев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Мексика Алехандро Аркос

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made