Мексикада 60 га яқин одам тириклай кўмилган қабр топилди
Олам
−
29 Октябрь 2020
20400Мексика ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари Гуанахуато штатидаги Сальватьерра муниципалитетида 59 кишининг жасади яширин кўмилган жойни аниқлашди. Бу ҳақда бедарак йўқолганларни қидириш бўйича миллий комиссия раҳбари Карла Осуна Facebook’даги ўз саҳифасида маълум қилди.
"Биз 59 та жасад яширин кўмилган жойни топдик. Қидирув ишларини давом эттиряпмиз. Гап минтақада фаолият юритаётган уюшган жиноий гуруҳларнинг қурбонлари ҳақида кетмоқда.", деди у.
2020 йилнинг январь ойиҳолатига кўра, Мексикада 61 мингдан ортиқ киши бедарак йўқолган. Сўнгги йилларда мамлакатда ҳукуматнинг жиноятчиликка қарши курашиш бўйича барча саъй-ҳаракатларига қарамай, зўравонлик жуда юқори чўққига чиқди. Апрель ойи охирида республика раҳбари Андрес Мануэль Лопес Обрадор хавфсизлик ҳолатини ўта қийин деб атаб, ҳукумат уни ижобий томонга ўзгартириш учун фаол иш олиб бораётганини таъкидлади.