Мексика Путинни янги Президентнинг инаугурациясига таклиф қилди
Олам
−
07 Август
6331Мексика Россия Президенти Владимир Путинни 2024 йил 1 октябрь куни бўлиб ўтадиган янги президент Клаудия Шейнбаумнинг инаугурация маросимига таклиф қилди. Бу ҳақда Лотин Америкаси давлатининг Россия Федерациясидаги элчихонасига таяниб, “Известия” хабар берди.
“Россиянинг Президент Шейнбаум инаугурациясида иштирок этиш таклифи Президент Владимир Путинга юборилди. Россия Федерацияси Президенти маросимда ўзи иштирок этиши ёки унинг номидан буни амалга оширадиган бошқа юқори мартабали амалдорни тайинлаши тўғрисида қарор қабул қилади”, дейилади хабарда.
Россиянинг Мексикадаги дипломатик ваколатхонаси Россия томони инаугурация маросимига таклифнома олганини тасдиқлади.
“Бир неча ҳафта олдин Мексика Ташқи ишлар вазирлигидан расмий нота олинди, унда Россия томони Мексиканинг сайланган Президенти Клаудия Шейнбаумнинг инаугурация маросимига таклиф этилгани ҳақида хабар берилган эди. Россия делегациясининг иштироки билан боғлиқ масала кўриб чиқилмоқда”, дейди дипломатик миссия матбуот атташеси Андрей Земский.
Сайланган президентнинг инаугурацияси сайлов кунидан тўрт ой ўтгач, 1 октябрь куни федерал ижро ҳокимияти топширилган кундан кейин бўлиб ўтади. Мексиканинг янги Конгресси сентябрь ойида ишга киришади.
2 июнь куни бўлиб ўтган президентлик сайловларида иқтидордаги “Морена” партиясидан номзод Клаудия Шейнбаум ғалаба қозонди.
Амалдаги давлат раҳбари Андрес Мануэль Лопес Обрадорнинг таъкидлашича, у нафақат республика мавжуд бўлган 200 йил ичида биринчи аёл Президент, балки мамлакат тарихида энг кўп овоз тўплаган Президент бўлди.
LiveБарчаси