МДҲ давлатлари транзит соҳасида меморандум имзолади

Олам

image

МДҲга аъзо давлатлар божхона хизматлари транзит ташувларни соддалаштириш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолади. Бу ҳақда “Sputnik.kz” хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу ҳужжат МДҲ давлатлари божхона хизмати раҳбарлари кенгашининг 82-йиғилиши доирасида имзоланган.

“МДҲга аъзо давлатлар божхона хизматлари ўртасида транзит ташувларни соддалаштириш бўйича ўзаро англашув меморандумини тайёрлаш бўйича қўшма иш якунланди. Ҳужжат йиғилиш давомида имзоланди. Ҳужжатга кўра, божхона идоралари ўзаро тақиқланган ёки хавфли товарлар рўйхатини алмашади. Шунингдек, тез бузиладиган маҳсулотлар МДҲ давлатлари чегараларидан тезроқ ўтиши учун зарур чоралар кўрилади”, дейилади хабарда.

Шунингдек, меморандум МДҲ давлатларининг чегара ўтказиш пунктларидаги инфратузилма лойиҳалари бўйича ахборот алмашинувини йўлга қўйишга ҳам имконият бериши қайд этилган.

Россия Федерал божхона хизматининг айтишича, йиғилиш доирасида яна “тузланган-қуритилган балиқ ва калмар” товарини таснифлаш бўйича ягона ёндашувлар тасдиқланган ҳамда Озарбайжон ва Ўзбекистондан ходимлар қўшилиши муносабати билан кенгашнинг маҳсулот таснифлаш масалалари бўйича ишчи гуруҳи таркиби янгиланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар Ташқи ишлар вазирлари Москвода йиғилганди. Унда Форс кўрфази минтақасидаги кескинликнинг кучайиши муҳокама қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

МДҲ меморандум божхона хизмат транзит ташув

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг