МДҲ Ташқи ишлар вазирлари Москвада йиғилди
Олам
−
17:32 1498 2 дақиқа
Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар Ташқи ишлар вазирлари бугун, 18 апрель куни Москвада йиғилди. Унда Форс кўрфази минтақасидаги кескинликнинг мисли кўрилмаган даражада кучайиши муҳокама қилинди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
“Долзарб халқаро муаммолар муҳокама қилинди. АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий тажовузи туфайли Форс кўрфази зонасида юзага келган мисли кўрилмаган кескинликнинг турли жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилгани табиий”, дейди Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши якунлари бўйича матбуот анжуманида.
Унинг қўшимча қилишича, вазирлар томонидан бу масала бўйича махсус баёнот қабул қилинган.
“Форс кўрфази ҳудудида юзага келган инқироз, моҳиятан, бутун Яқин Шарқни қамраб олиб, Евроосиё қитъасидаги умумий тенденцияларни, жумладан, Евроосиёнинг у ёки бу субминтақалари мамлакатлари хавфсизлигини таъминлаш йўлларини тубдан ўзгартираётгани таъкидланди. Шу билан бирга, энергия ташувчилар, озиқ-овқат ва ўғитларни етказиб бериш йўналишларининг ишончлилиги ҳамда хавфсизлиги масаласи ҳам шубҳасиз муҳимдир. Буларнинг барчасини, албатта, МДҲ, ШҲТ, АСЕАН каби интеграцион бирлашмалар иштирокида Катта Евроосиё шериклигини ривожлантириш бўйича умумий концепциямизни такомиллаштириш ҳамда Евроосиё қитъасида хавфсизлик архитектурасини яратишга доир умумий ёндашувимизни шакллантириш жараёнида қайта идрок этиш лозим”, деган Лавров.
Йиғинда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ҳам иштирок этган. Шунингдек, Беларусь Республикаси Ташқи ишлар вазири Максим Риженков, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Ермек Кошербоев, Қирғиз Республикаси Ташқи ишлар вазири Жеэнбек Кулубоев, Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин, Озарбайжон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Самир Шарифов, Арманистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Мнацакан Сафарян, шунингдек, МДҲ Бош котиби Сергей Лебедев иштирок этган.
Live
БарчасиСирдарёда сохта МИБ ходими қўлга тушди
16 Апрель