МДҲ давлатлари раҳбарлари Петербургда Путинни табриклайди

Олам

image
Мирзиёев 70 ёшни қаршилаётган Путинни “Олий Даражали Дўстлик” ордени билан мукофотлади north_east

Мирзиёев 70 ёшни қаршилаётган Путинни “Олий Даражали Дўстлик” ордени билан мукофотлади

Эртага, 7 октябрь куни Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарлари Россия Президенти Владимир Путинни 70 ёшга тўлиши муносабати билан табриклаш учун Санкт-Петербургга боради. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

РФ Президенти Матбуот котиби Дмитрий Песковга кўра, Санкт Петербургда МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашуви ҳам ўтказилади.

“Эртага Президент (Владимир Путин – таҳр.) Санкт-Петербургда ишлайди, бир қатор халқаро телефон қўнғироқлари (режалаштирилган – таҳр.), биз сизга хабар берамиз. Шунингдек, куннинг ярмида Президентнинг МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашуви [иштироки] режалаштирилган”, дейди у журналистларга.

Песковнинг сўзларига кўра, учрашув Константиновский саройида бўлиб ўтади. Россия давлати раҳбарининг матбуот котиби буни келгуси ҳафта бўлиб ўтадиган МДҲ саммитига тайёргарлик кўриш шароитида ўта муҳим воқеа деб атаган.

Россия Федерацияси Президентининг Матбуот котиби Дмитрий Песков МДҲ давлатлари раҳбарлари Владимир Путинни юбилейи билан табриклашларини қўшимча қилди.

“Қоидага кўра, протоколда бу (табриклаш – таҳр.) ҳеч қачон кўзда тутилмаган. Ва кўпинча совғалар одатда протоколлар орқали узатилади, лекин, албатта, барибир, ҳамма бир-бирини бир йилдан ортиқ ҳатто ўн йилдан кўпроқ вақтдан бери билишади. Шунинг учун улар бир-бирларини табриклашади”, дейди Песков журналистларнинг протоколда бошқа давлатлар раҳбарлари Путинни туғилган куни билан табриклаш назарда тутилганми, деган саволга жавоб берар экан.

Песков, шунингдек, Президентнинг жума куни банд иш куни бўлишини таъкидлади.

МДҲ давлатлари раҳбарларининг сўнгги норасмий учрашуви 2021 йилда, Санкт-Петербургда бўлиб ўтганди. Ўшанда Путин янги йил олдидан  28 декабрь куни Президентларни шимолий пойтахтга таклиф қилган.

Маълумот учун, Владимир Путин эртага, 7 октябрь куни туғилган кунини нишонлайди. У 70 ёшни қаршилайди.


Мақола муаллифи

Теглар

МДҲ

Баҳолаганлар

501

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг