Мактаб таъмирига ажратилган пуллар талон-тарож қилинди

Жамият

image

Тошкент вилоятида мактаб таъмири учун ажратилган пуллар талон-тарож қилингани аниқланди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ`га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши департаментнинг Ўртачирчиқ тумани бўлими ўтказган терговга қадар текшируда тумандаги 42-сонли мактабда капитал таъмирлаш ишларини амалга оширган “Х” МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқалар ноқонуний даромад орттирганини аниқлаган. Улар 241,9 млн сўмлик таъмирлаш ишларини амалда бажармасдан, ҳужжатларга сохта маълумотлар киритишиб, бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан “Х” МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб Ўртачирчиқ талон-тарож

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг