Мбаппе учун курашга “Ливерпуль” ҳам қўшилди
Спорт
−
19 Ноябрь 2021
4146Англиянинг “Ливерпуль” клуби Килиан Мбаппе “Реал”га ўтиш истагини бир неча бор эълон қилганига қарамай, у билан шартнома имзолашга уриниб кўради.
2022 йилнинг ёзида франциялик футболчи эркин агентга айланади, агар у ПСЖ билан шартномасини узайтирмаса, мерсисайдликлар Мбаппе учун йиллик маоши 30 миллион евродан иборат бўлган шартнома тайёрламоқда. Бу эса “Реал Мадрид” таклиф қилган миқдордан кўпроқ.
Бундан ташқари, мадридликлар қишда футболчининг трансфери амалга ошириши ва унинг нархини пасайтиришга уриниши ҳам мумкин. “Ливерпуль” эса трансфер учун пул тўламоқчи эмас.
Эслатиб ўтамиз, Килиан қайси клубга ўтиш ҳақида якуний қарорни қабул қилиб бўлган ва катта сюрпризгина уни фикридан қайтариши мумкин. У эркин агент сифатида “Қироллик клуби” сафига келиб қўшилиши эҳтимоли юқори.
Маълумот учун, 22 ёшли Килиан Мбаппе учун “Барселона” 90 миллион евролик шартнома бонусини таклиф қилмоқчи бўлган эди.