“Барселона” Мбаппе учун супер таклиф юборади

Спорт

image

“Барселона” “Реал Мадрид” билан Килиан Мбаппе трансфери учун курашмоқчи. Франциялик футболчи 2022 йилнинг ёзида ПСЖни эркин агент сифатида тарк этиши мумкин.

AS нашрининг Каталония клубига яқин манбаларга таяниб хабар беришича, “кўк-анорранглилар” 22 ёшли футболчи учун 90 миллион евролик шартнома бонусини таклиф қилмоқчи. Клуб расмийларининг фикрича, “Барса” ёзги трансфер ойнаси очилгунича шундай имкониятга эга бўлади.

“Барселона” раҳбарларининг фикрича, “Реал” Килиан учун имзо бонуси сифатида 50 миллион евро таклиф қилиши мумкин, холос. Бундан ташқари, Мадрид клуби унга 17 миллион евродан кўпроқ маош тўлай олмайди. Куман мураббийлигидаги жамоа эса Мбаппега “қаймоқранглилар”дан кўра, юқорироқ маош таклиф қилмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Флорентино Перес (“Реал” президенти) Килиан Мбаппе ПСЖ билан шартномани қисқа муддатга бўлса-да узайтиришдан бош тортишига ва футболчи учун курашда устунликка эга эканига ишонмоқда.

Маълумот учун, франциялик футболчи Лига 1 жорий мавсумида 10 ўйинда майдонга тушиб, 5 гол ва 4 голли узатмага муаллифлик қилди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Футбол ПСЖ Мбаппе Реал Мадрид

Баҳолаганлар

251

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made