Мбаппе ПСЖдаги мақсадини айтди
Спорт
−
25 Июнь 2022
9352Франция миллий терма жамоаси ва ПСЖ клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе Парижнинг бош жамоаси тарихида из қолдирмоқчи эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда Мбаппенинг сўзларига таяниб, “RMC Sport” нашри хабар берди.
23 ёшли Килианнинг бугапларидан олдин, ПСЖ президенти Носир Ал-Хелайфи франциялик футболчини фақат ғалаба қозонишни истайдиган фантастик ҳужумчи деб атаганди.
“Албатта, мақтовлар президентдан келганини ҳисобга олсак, бу менга жуда ижобий таъсир қилди. Аммо ПСЖ мендан олдин бўлган ва мендан кейин ҳам бўлади. Мақсадим клуб тарихида из қолдириш эканлигини ҳамма англаши керак. ПСЖнинг ўз биноси бор ва мен бу уйга ўз ғиштимни қўшяпман”, деган Мбаппе.
Эслатиб ўтамиз, яқинда 23 ёшли футболчи шов-шувли тарзда ПСЖ билан шартномасини 2025 йилнинг ёзига қадар узайтирди. Норасмий маълумотларга кўра, франциялик футболчининг янги шартнома бўйича клубдаги маоши 93 миллион еврони ташкил қилади ва у дунёдаги энг кўп маош олувчи футболчига айланган.
Маълумот ўрнида, Мбаппе ўтган мавсумда ПСЖ сафида барча мусобақалар доирасида 46 ўйинда майдонга тушиб, 39 та гол урган ва 26 та голга ассистентлик қилган.
Маъруф Абдумаликов