Мбаппе Платини, Зидан ва Риберини ортда қолдирди

Спорт

image

ПСЖ клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе “France Football” нашри томонидан ўтган мавсумнинг энг яхши француз футболчиси деб топилди.

Форвард учинчи марта ушбу совринни қўлга киритиб, бу борада Ален Жирессга етиб олди. Шунингдек, Мбаппе совринлар сони бўйича афсонавий футболчилар Мишель Платини, Жан-Пьер Папин, Зинедин Зидан ва Франк Риберини ортда қолдирди.

Бу кўрсаткич бўйича рекордчилар Терри Анри ва Карим Бензема ҳисобланади. Анрининг ҳисобида 5 та, Бенземада эса 4 та соврин мавжуд.

Ўтган мавсумда Мбаппе ПСЖ билан Лига 1 ғолиби бўлиб, 29 та гол билан чемпионатнинг энг яхши тўпурарига айланди. У Франция чемпионатининг энг яхши футболчиси сифатида ҳам тан олинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Килиан Мбаппе Зинедин Зидан Карим Бензема Терри Анри

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг