Мбаппе болалигида тўп тепган клубни сотиб олмоқчи
Спорт
−
12 Июль
4285Мбаппенинг оиласи Килиан болалигида ўйнаган “Кан” клубини сотиб олиш имкониятларини ўрганмоқда. Бу ҳақда “RMC Sport” хабар берди.
Манбага кўра, 25 ёшли Мбаппенинг бутун оилавий бизнесини унинг онаси Фаиза Ламари бошқаради, у айни пайтда “Реал Мадрид” аъзосига айланган футболчининг агенти ҳисобланади. Ҳозирда Мбаппелар оиласи “Кан” акцияларининг назорат пакетини сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда.
Ўтган мавсумни Франция иккинчи дивизионида 6-ўринда якунлаган “Кан” футбол клуби янги мавсумда элитага чиқиш учун курашмоқчи.
Нормандия клуби ҳозирда Американинг Oaktree Capital Management компаниясига тегишли бўлиб, мазкур компания “Интер” клубига ҳам эгалик қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Реал” маркетинги Мбаппе футболкалари сотувида муаммога дуч келаётгани хабар қилинганди.