Ажиотаж бошланди. “Реал” маркетинги Мбаппе футболкалари сотувида муаммога дуч келмоқда
Спорт
−
12 Июль
18517Мбаппе номи ёзилган футболкаларга талаб шунчалик кўпайдики, “Реал Мадрид”нинг маркетинг тизими етказиб бериш кечикиши ҳақида мухлисларни олдиндан огоҳлантирмоқда. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.
Манбага кўра, кечикишлар тўрт ҳафтадан олти ҳафтагача бўлиши мумкин. “Реал Мадрид” мутасаддилари Мбаппе номи туширилган футболкаларга бунчалик катта талаб бўлишини кутмаган. Бундай ҳолат фақат 2009 йилда Криштиану Роналду “Манчестер Юнайтед”дан “Реал”га ўтганида содир бўлган.
Маълумот учун, Килиан Мбаппенинг расмий тақдимоти 16 июль куни бўлиб ўтади. Франциялик ҳужумчининг маоши йилига 30 миллион еврони ташкил этади. Футболчининг сермаҳсуллигига қараб, унга қўшимча бонуслар тўланади. Мбаппенинг товон пули миқдори миллиард еврони ташкил қилади.
LiveБарчаси