МБ Мирзиёев тасвири туширилган олтин тангалар бўйича изоҳ берди
Жамият
−
06 Май 2022 39886 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг сурати туширилган олтин тангалар расмлари тарқалди. Ҳолат юзасидан Марказий банк расмий маълумот берди.
“Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан юбилей саналари, тарихий ва замонавий даврнинг муҳим воқеаларига бағишланган қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангалар муомалага чиқарилиб, улар тўғрисидаги маълумотлар Марказий банкнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилиб келинади”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, бугунги кунда Марказий банк томонидан Президент шахсига бағишланган қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангалар ёки банкнотлар муомалага чиқарилмаган.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь