Маймун чечаги Россияга кириб келди
Олам
−
12 Июль 2022
6394Россияда маймун чечаги билан касалланишнинг биринчи ҳолати Европадан қайтган йигитда тасдиқланди. Бу ҳақда “Роспотребнадзор” матбуот хизмати журналистларга маълум қилди.
Россияда маймун чечагининг биринчи ҳолати тасдиқланди. Касаллик Европага саёҳатдан қайтган ва характерли тошма билан тиббий муассасага мурожаат қилган ёш йигитда аниқланган.
“Роспотребнадзор”нинг аниқлик киритишича, касаллик енгил кечмоқда ва беморнинг ҳаётига ҳеч қандай таҳдид йўқ. У изоляция қилинган ва юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда.
Маълумот ўрнида, маймун чечаги кам учрайдиган вирусли касаллик бўлиб, асосан ёввойи ҳайвонлардан одамларга юқади. Касалликнинг белгилари иситма, бош оғриғи, мушак оғриғи, бел оғриғи, лимфа тугунлари шишиши, титроқ ва чарчоқни ўз ичига олади. Шунингдек, юз ва тананинг бошқа қисмларида тери тошмаси ҳам пайдо бўлиши мумкин. ЖССТ маълумотларига кўра, маймун чечаги эпидемияси учун ўлим даражаси одатда 1 фоиздан 10 фоизгача, ўлимнинг аксарияти ёш гуруҳларда содир бўлади.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15