Маймун чечаги билан касалланиш кескин ўсди – ЖССТ

Олам

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг 13 майидан 2 июнигача дунёнинг 27 давлатида маймун чечаги билан касалланишнинг 780 та ҳолати тасдиқланди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ҳафталик ҳисоботида айтилади.

Бир ҳафта илгари 26 майда 23 давлатда маймун чечаги билан боғлиқ 257 та ҳолат тасдиқланган. Бир ҳафтада касалланганлар 523 нафарга кўпайган, ўсиш – 203 фоиз.

“2022 йил 13 майдан 2 июнгача маймун чечаги вируси учун эндемик бўлмаган тўртта минтақадаги 27 та аъзо давлатда ЖССТ томонидан 780 та лаборатория томонидан тасдиқланган маймун чечаги ҳолати қайд этилган ёки аниқланган”, дейилади хабарда.

Касалликлар қайд этилган мамлакатлар асосан Европа ва Шимолий Америкада жойлашган. Аксарият ҳоллар:

•    Буюк Британия – 207 (бир ҳафта олдин - 106),

•    Испания – 156 (20),

•    Португалия – 138 (49),

•    Канада – 58 (26),

•    Германия – 57 (5).

Маълумот ўрнида, маймун чечаги кам учрайдиган вирусли касаллик бўлиб, асосан ёввойи ҳайвонлардан одамларга юқади. Касалликнинг белгилари иситма, бош оғриғи, мушак оғриғи, бел оғриғи, лимфа тугунлари шишиши, титроқ ва чарчоқни ўз ичига олади. Шунингдек, юз ва тананинг бошқа қисмларида тери тошмаси ҳам пайдо бўлиши мумкин. ЖССТ маълумотларига кўра, маймун чечаги эпидемияси учун ўлим даражаси одатда 1 фоиздан 10 фоизгача, ўлимнинг аксарияти ёш гуруҳларда содир бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

ЖССТ

Баҳолаганлар

237

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг