Майкл Жексоннинг ярим миллиард доллар қарзи борлиги маълум бўлди
Маданият-санъат
−
28 Июнь
15028Афсонавий поп юлдузи Майкл Жексоннинг ярим миллиард долларлик қарзи бўлган экан. Бу ҳақда NBC хабар қилди.
15 йил аввал вафот этган поп қироли ўлимидан аввал 500 миллион доллар қарз олган. Санъаткорнинг мол-мулкини тақсимловчилар Лос-Анжелес округининг Олий судига топширилган ҳужжатга кўра, Жексоннинг активлари умрининг охирида кредиторларнинг эътироз манбаига айланган. Қарзнинг бир қисмига ўта юқори фоиз ставкалари қўшилган. Жексонга қарши ариза берган кредиторлар сони эса 65 кишидан ошган.
2018 йилда Жексоннинг мулкидан олинган маблағлар адвокатларнинг юридик хизматлари ва бошқа харажатларини қоплаш учун сарфланган.
Судга тақдим қилинган ҳужжатда Жексон вафотидан кейин кредиторларнинг даъволари қўзғатилгани айтилган. Мулк тақсимловчилар эса даъволарнинг катта қисмини ҳал қилишга эришган.
Майкл Жексон маблағларини хайрия, ҳашаматли буюмлар ва саёҳатларга сарфлаган. Молиявий экспертлар эса Жексон ишларини йўлга қўйиб олишга уринганини қайд этади. Вафотидан аввал Жексон янги қўшиқлар устида ишлаган, бу эса кейинроқ унинг молиявий ҳолатини сезиларли яхшилаши мумкин эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Майкл Жексоннинг машҳур реклама ролигида кийган курткаси аукционга қўйилганди.
Мавлуда Сатиева
LiveБарчаси