Майкл Жексоннинг курткаси аукционга қўйилди
Маданият-санъат
−
12 Октябрь 2023
8003Америкалик қўшиқчи Майкл Жексоннинг машҳур реклама ролигида кийган либоси кимошди савдосига қўйилди. Бу ҳақда “Рамблер субботний” нашри хабар берди.
У ушбу оқ чизиқлар ва “замок”ларга эга бўлган қора чарм курткани 1984 йилда оммалашган реклама ролигида кийган. Лотнинг дастлабки қиймати 100 минг фунт стерлинг (123 АҚШ доллари)ни ташкил этади. Бироқ ташкилотчилар кийимни коллекторларга 200 дан 400 минг фунт стерлинггача (246 дан 492 долларгача) ошиб борадиган нархда сотишни режалаштирмоқда.
Курткадан ташқари аукционга бошқа мусиқачиларнинг шахсий буюмлари ҳам қўйилади. Онлайн савдолар 10 ноябрь куни “Prop Store Auction” платформасида бўлиб ўтади.
“Ўтган йилги мусиқий аукцион муваффақиятидан илҳомланиб, биз рок ва поп афсоналари - Жон Леннон, “The Beatles” гуруҳи, Дэвид Боуи, Жорж Майкл, Майкл Жексон, “Oasis” гуруҳи, “Kiss” гуруҳи, Нирвана, Элвис Пресли, Эми Уайнхаус ва Курт Кобейнга тегишли бўлган ноёб лотларни таклиф қиламиз. Кўпгина буюмлар биринчи марта оммага сотилмоқда”, деди “Prop Store Auction”нинг мусиқа ва плакатлар бўйича директори Марк Хочма.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Майкл Жексоннинг энг машҳур либосларидан бири – илк “Ой юриши” рақси ижросида кийган Федора шляпаси аукционга қўйилганди.