Майкл Жексоннинг акаси вафот этди
Олам
−
16 Сентябрь
10756Машҳур қўшиқчи ва поп қироли Майкл Жексоннинг акаси Тито 70 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Жексонлар оиласининг дўсти Стив Меннинг маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, Тито Англияга сафари чоғида юрак хуружига учраган. Ўлим сабаби расман аниқланмаган. Кейинчалик, Титонинг жияни Сигги “People” журналига Жексоннинг вафоти ҳақидаги хабарни тасдиқлаган.
Маълумот учун, Тито 2009 йилда вафот этган ака-укалари Жеки, Жермейн, Марлон ва Майкл билан бирга афсонавий “The Jekson 5” гуруҳининг аъзоси бўлган. Мусиқачи Жексонларнинг янгиланган ҳомийлиги остида бир ҳафта олдин Англияда ҳам чиқиш қилган. Сўнгги 20 йил ичида у блюз гитарачиси сифатида, яккахон тарзда ва “B.B. King Blues” гуруҳи билан кўплаб концертларда иштирок этган.
Тито Жексонлар оиласида яккахон альбомини чиқарган ака-укаларнинг охиргиси ҳисобланади. У 2016 йилда “Tito Time” мусиқий альбомини эълон қилган.
Эслатиб ўтамиз, Майкл Жексон ўлимидан аввал 500 миллион доллар қарз олгани хабар қилинган эди.