Майкл Жексонга тегишли бўлган ранчо 22 миллион долларга сотилди

Бу қизиқ 4563
image

21 йил давомида Поп қироли Майкл Жексонга тегишли бўлган "Неверленд" ранчоси 22 миллион долларга сотилди. Бу ҳақда "The Wall Street Journal" маълум қилган. 

Хабарда айтилишича, олдин Жексон билан шахсан таниш бўлган миллиардер Рон Беркл ранчонинг харидорига айланган. 

Ранчо 2015 йилда кўчмас мулк бозорига кириб, 100 миллион долларга баҳоланган. 

Орадан икки йил ўтгач, "Неверленд"нинг номи ўзгарган ва сотувчи реестрида Sycamore Valley ранчоси сифатида рўйхатга киритилган. Ўтган вақт давомида унинг нархи доимий равишда пасайиб борган ва 2019 йилга келиб ранчо 31 миллион долларга баҳоланган.

Маълумот ўрнида, хонанда ранчони 1987 йилда 19,5 миллион долларга сотиб олган. Жексон у ерда деярли 20 йил яшаган, аммо 2008 йилда қарзлари сабабли ранчони 22,5 миллион долларга сотишга мажбур бўлган.

Поп қироли Майкл Жексон 2009 йилнинг 25 июнида АҚШда вафот этган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 198
Рейтинг: 3
t
×