Майк Тайсон британиялик боксчига қарши реванш жангини ўтказади

Спорт 17535
image
-

Америкалик боксчи Майк Тайсон британиялик Леннокс Льюис билан реванш жангини ўтказади.  

"Мен Леннокс Льюис билан жанг қиламан. Сентябрь ойида", деган Тайсон. 

Спортчилар 2002 йилда тўқнаш келган. Жангнинг саккизинчи раундида британиялик техник нокаут билан ғалаба қозонган. 

Тайсон ўзининг профессионал карьерасида 58 та жанг ўтказган, уларнинг 50 тасида ғалабага эришган (44 таси нокаут билан) ва икки бор мағлубият аламини тотиб кўрган. 

Льюис эса 44 та жанг ўтказиб, 41 ғалабани қўлга киритган. Сўнгги бор у рингга 2003 йилда украиналик Виталий Кличкога қарши чиққан. Жангда ғолиблик Льюисга топширилган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 932
Рейтинг: 3
Теглар
t
×