Маунтдан хет-трик: “Челси” рақибини “ер тишлатди”

Спорт 1330
image

Бугун, 23 октябрь куни Англия Премьер лигасининг 9-турида “Челси” “Норвич”ни йирик 7:0 ҳисобида мағлуб этди.

Бугунги натижа “Челси”нинг Томас Тухель бош мураббий бўлганидан буён эришган энг йирик ғалабаси бўлди. Бунгача жамоа немис мураббийи бошчилигидаги ўйинларда рақиб дарвозасига 4 тадан кўп гол киритмаган эди.

“Арисократлар” ярим ҳимоячиси Мейсон Маунт учрашувда хет-трик қайд этди. Бироқ, лондонликларнинг асосий ҳужумчилари – Ромелу Лукаку ва Тимо Вернер жароҳат туфайли ўйинни ўтказиб юборганини таъкидлаб ўтиш керак.

АПЛ. 9-тур. “Челси” 7:0 “Норвич” 

Голлар: 

1:0 – 8 Маунт, 2:0 – 18 Хадсон-Одои, 3:0 – 42 Джеймс, 4:0 – 57 Чилуэлл, 5:0 – 62, автогол Ааронс, 6:0 – 85, пенальти Маунт, 7:0 – 90 Маунт.

“Челси” – Менди, Жеймс, Тиаго Силва, Рюдигер, Чалоба, Чилуэлл, Ковачич, Жоржиньо (Лофтус-Чик, 64), Маунт, Хавертц (Баркли, 70), Хадсон-Одои (Зиеш, 70). 

“Норвич” – Крул, Ааронс, Хэнли, Гибсон, Кабак, Яннулис (Уильямс, 46), Маклин, Ле-Мелу (Рашица, 46), Норманн, Пукки, Саржент (Омобамиделе, 69). 

Огоҳлантиришлар:

Ле-Мелу (45), Гибсон (55), Норманн (83).

Четлатиш:

Гибсон (65).

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 8
Рейтинг: 3.3
t
×