Матвиенко Норбоева билан учрашгани Ўзбекистонга келяпти
Олам
−
22 Июль 2019
3983Федерал Мажлис Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко бошчилигида Россия Федерацияси парламенти юқори палатаси делегацияси жорий йилнинг куз ойида Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатидан хабар қилинмоқда.
Бугун, 22 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбоева Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Владимир Тюрденев билан учрашган.
Учрашувда жорий йилнинг кузида Федерал Мажлис Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко бошчилигида Россия Федерацияси парламенти юқори палатаси делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш масалалари ҳам кўриб чиқилган.
Икки мамлакат ўртасидаги парламентлараро муносабатлар янги босқичга кўтарилгани қайд этилди. Жумладан, Олий Мажлис Сенати делегациясининг 2018 йил ноябрда Россия Федерациясига амалга оширган ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди, шунингдек Олий Мажлис Сенати ҳамда Федерал Мажлис Федерация Кенгаши ҳамкорлиги бўйича комиссиянинг мажлиси ўтказилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь