Маск Twitter буюмларини аукционга қўймоқчи
Технология
−
10 Август 2023
3616Мультимиллиардер Илон Маск компаниянинг Х ребрендингидан бир неча ҳафта ўтгач, Twitter’нинг собиқ рамзий белгилари ва бошқа нарсаларни кимошди савдосига қўймоқда. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Таклиф этилаётган 584 та лот орасида кофе столлари, каттароқ қуш қафаслари бор. Шунингдек, ўнлаб стол ва стуллар, DJ кабинаси ва гуруҳни жиҳозлаш учун етарли мусиқа асбоблари мавжуд. Гитарадан тортиб, барабан тўпламлари ва овоз кучайтиргичларгача эга бўлган мусиқий ускуналар, шунингдек, контроллер, миксерлар ҳам шулар жумласидан.
Twitter`да жуда машҳур бўлиб кетган фотосуратларнинг иккита расми ҳам кимошди савдосига қўйилади. Биринчиси, Эллен Дегенереснинг 2014 йилги Академия мукофотларида олинган машҳур сельфиси. Иккинчиси, ўша пайтдаги АҚШ Президенти Барак Обама 2012 йил ноябрь ойида қайта сайланганидан сўнг Twitter`га жойлаган сурати. Ўша пайтда ушбу сурат платформанинг энг кўп “like” йиққан твитига айланган.
Кимошди савдосининг энг катта лоти машҳур қуш логотипининг ҳайкалидир. У учун савдодаги энг катта бошланғич сумма – 100 минг АҚШ доллари этиб белгиланган.
Аукцион уйи – “ Heritage Global Partners” маълумотларига кўра, ҳар бир лот учун бошланғич сумма 25 доллар.
Савдолар 12 сентябрда бошланади ва икки кундан давом этиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Twitter эгаси Илон Маск платформанинг номини Х'га ўзгартирди. 24 июльдан бошлаб Twitter фойдаланувчилари экранларида компаниянинг рамзи бўлган қушча ўрнига Х белгиси кўриниш беришни бошлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь