Маск нима учун “Twitter” ва “кўк қуш”дан воз кечганини тушунтирди

Технология

image

Ребрендингдан сўнг Twitter'даги постлар “твитлар” эмас, “x” деб номланади. Бу ҳақда Twitter эгаси Илон Маск маълум қилди.

Миллиардернинг айтишича, ижтимоий тармоқ концепцияси ўзгаргани учун, Twitter’нинг номи ҳам ўзгартирилган.

“Илгари “қуш твитлари” 140 белгидан иборат қисқа хабарлар алмашинувидан иборат бўлса, энди қушнинг логотипи ва номи ҳам мантиқий жиҳатдан мос эмас. Чунки, сиз исталган ҳажмдаги хабар ва видеони юклашингиз мумкин”, дейди Маск.

Маск тез орада ижтимоий тармоқ комплексини яратиш ва унинг "молиявий ҳолатини қўлга олиш”га ваъда берган. Шунингдек, у ўзига алоқадор барча компания ва технологияларни ягона Х дастурига бирлаштирмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Twitter эгаси Маск платформанинг номини Х’га ўзгартирганди. Кечадан бошлаб Twitter фойдаланувчилари экранларида компаниянинг рамзи бўлган қушча ўрнига Х белгиси кўриниш беришни бошлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Twitter Илон Маск

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг