Маск наркотик моддаларга қарамлиги ҳақидаги гапларга жавоб берди
Олам
−
17 Июнь 6051 1 дақиқа
Америкалик миллиардер Илон Маск ўзининг наркотик моддаларга қарамлиги ҳақидаги миш-мишларга жавоб бериб, организми билан боғлиқ таҳлил натижаларини эълон қилди ва хабарлар ёлғонлигига ишора қилди. Бу ҳақда у X’даги саҳифасида пост қолдирди.
Таҳлил натижаларига кўра, унинг организмида наркотик моддалар аниқланмаган, баъзи моддалар эса рухсат этилган меъёрда бўлган.
Пост тагига у қисқача шундай ёзган: “LOL” (инглиз тилидаги “laughing out loud” – “баланд овозда кулмоқдаман” иборасининг қисқартмаси).
Эслатиб ўтамиз, бир неча ҳафта аввал “The New York Times” нашри АҚШ Президенти Трампнинг сайловолди кампанияси доирасида Илон Маскнинг шахсий ҳаёти ва наркотик моддалардан фойдаланиши ҳақида катта мақола эълон қилган эди.
Мақолада Трамп “орбитасига” кириб боргани сари Маскнинг шахсий ҳаёти тобора нотинч бўла бошлагани, наркотик истеъмоли эса аввал тахмин қилингандан анча кучлироқ бўлиб чиққани ёзилган. Нашр манбаларига таяниб, Маск истеъмол қилган конкрет наркотик моддалар номларини ҳам келтирган.