Гиёҳванд моддалар туфайли Маскнинг соғлиғида муаммо пайдо бўлди – NYT
Олам
−
31 Май 12418 2 дақиқа
Америкалик тадбиркор Илон Маск АҚШ Президенти Дональд Трампнинг сайловолди кампанияси даврида гиёҳванд моддаларни фаол истеъмол қилгани сабабли соғлиғида муаммолар юзага кела бошлади. Бу ҳақда “The New York Times” нашри хабар берди.
“У экстази ва психоделик қўзиқоринларни қабул қилган. У доимо ўз ёнида тахминан 20 дона таблетка жойлашган кундалик дорилар қутисини олиб юрган, улар орасида “Аддералл” деб белгиланган стимулятор таблеткалар (инсоннинг марказий нерв тизими фаолиятини кучайтирувчи дорилар) ҳам бор эди”, дейилади хабарда.
Нашрга кўра, Маск атрофидагиларга кетаминни меъёрдан ортиқ қабул қилгани сабабли пешоб чиқариш тизимида муаммолар пайдо бўлганидан шикоят қилган.
“Тиббий фойдаланиш билан дам олиш мақсадида истеъмол қилиш ўртасидаги чегара йўқолган эди, бу эса унга яқин бўлган айрим инсонларни жиддий хавотирга солган”, дейилади хабарда.
Нашрнинг ёзишича, Маск журналистларнинг унда наркотик моддаларга қарамлик бор-йўқлиги ҳақидаги саволига жавоб беришдан бош тортган. Унинг адвокати ҳам бу ҳолат юзасидан изоҳ беришни рад этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Илон Маск ваколат муддати тугаши муносабати билан ҳукуматдаги лавозимидан истеъфога чиқишини маълум қилган эди. У Трампнинг “дўсти ва маслаҳатчиси” бўлиб қолишини таъкидлаган. Кейин эса Дональд Трамп миллиардер Илон Маскка Оқ уйнинг олтин калитини совға қилди. Трамп миллиардерга ушбу совғани махсус давлат ходими сифатидаги фаолияти учун тақдим этган.
Live
Барчаси