Маск Х’ни “қора рўйхат”дан маҳрум қилмоқчи
Технология
−
19 Август 2023
2775Илон Маск Х платформасидаги навбатдаги янгиланиш ҳақида маълум қилди. Америкалик бизнесмен бу ҳақда ўзининг расмий саҳифасида хабар берди.
Сўнгги вақтларда кутилмаган қарорлари ва гаплари билан эътибор марказида бўлиб келаётган Маск ижтимоий тармоқлар янги функцияларини тақдим этаётган бир пайтда, Х хусусиятларидан бирини олиб ташламоқчи.
Гап шундаки, у обуначиларидан бирининг саволига жавоб берар экан, келажакда ижтимоий тармоқдан “Одамларни қора рўйхатга киритиш” функциясини олиб ташлашини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, фойдаланувчилар маълум шахсларнинг ёзувларига киришини чеклаш имкониятидан маҳрум бўлишади, аммо шахсий чатларни блокировка қилиш имконияти сақланиб қолади.
Маск ушбу функция қачон ижтимоий тармоқдан ўчирилишини аниқ айтмаган.
Эслатиб ўтамиз, яқиндагина WhatsApp HD суратлар жўнатиш имконини тақдим этди.